Қозоғистонликларнинг пенсия жамғармаси 12 триллион тенгедан ошди

None
None
ALMATY. Kazinform – 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра Қозоғистон омонатчиларининг пенсия жамғармалари миқдори 12,6 триллион тенгени ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил 1 ноябр ҳолатига кўра Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг ҳисобварағида 12,6 трлн тенге ташкил этди. Йил давомида унинг миқдори икки триллион тенге ёки 20 фоиздан ошди.

Пенсия жамғармаларининг асосий миқдори мажбурий пенсия бадаллари ҳисобига шаклланди, уларнинг миқдори 12,3 трлн тенге. Мажбурий касб пенсия бадаллари – 305,7 миллиард тенгега, ихтиёрий пенсия бадаллари эса – 2,16 миллиард тенгега етди.

2020 йил бошидан 1 ноябргача бўлган даврда 1,1 триллион тенгени ташкил этган соф инвестиция даромади Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг ҳисобварағига тушди. Ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп.

2020 йил бошидан бери жами 867,05 миллиард тенге миқдоридаги пенсия бадаллари омонатчиларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилди, бу 2019 йил 10 ойига нисбатан 67,1 миллиард тенгга ёки 8 фоизга кўпдир.

Тўловлар 155,3 млрд тенгени ташкил этди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар