Қозоғистонликларга Беларусь орқали Россияга учишга рухсат берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликларга Россияга Беларусь орқали қўшимча шартларсиз учиш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида хабар берилди, деб хабар беради Kazinform.

Бундай тартиб Россия Федерацияси Ҳукуматининг 18 майдаги №1291-р буйруғининг 2.12-бандида назарда тутилган ( ҳужжатга ҳавола ).

«Илгари Қозоғистон фуқаролари Россияга фақат Беларусда яшаш учун рухсатномаси бўлган тақдирда учишлари мумкин эди. Ҳозирда Қозоғистон фуқаролари Россияга доимий рейслар ўрнатган барча мамлакатлардан ҳеч қандай тўсиқсиз учишлари мумкин», - дейилади элчихонада.

Россия қуйидаги давлатлар билан мунтазам рейсларни амалга оширади: Қозоғистон, Беларусь, Туркия, Швейцария, Миср, Мальдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғизистон, Корея Республикаси, Куба, Сербия, Япония, Сейшел ороллари, Эфиопия, Вьетнам, Ҳиндистон, Қатар, Финляндия, Озарбайжон, Арманистон, Греция, Сингапур, Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон, Шри-Ланка.

Эслатиб ўтамиз, Россияга киришда чет элликлардан чегара кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган ПЗР тестинниг манфий натижаси бор сертификат талаб қилинади.

Сўнгги хабарлар