Қозоғистонликлар Озарбайжонда бўлиб ўтган Теknofest фестивалида иштирок этди

None
None
BAKU. Кazinform - Озарбайжон технологик университети (UTЕCА) қозоғистонлик талабаларининг Rosol мина детектори лойиҳаси Teknofest Azerbaijan фестивалига ташриф буюрувчилар эътиборини тортди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Танлов лойиҳасида иштирок этаётган қозоғистонлик Сарсен Ибраев ва Симбат Иқласова Озарбайжон Технологик Университетининг (UTЕCА) учинчи курсида «Компьютер инженери» мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда.

Фестивалда озарбайжонлик бошқа талабалар қатори ыозоғистонликлар ҳам Rosol лойиҳаси билан чиқиш қилишди. Талабаларнинг таъкидлашича, Rosol (Robot Solider) кўп функцияли миналарни аниқлаш ва тозалаш роботи бўлиб, у ҳозирги асбоб-ускуналарга қараганда тежамкор, йиғилиши осон, энг муҳими, инсон омилини нолга туширади.


Озарбайжонда 26-29 май кунлари Боку денгиз бўйи бульвари ҳудудида биринчи марта авиация, космик ва технология бўйича Теknofrst фестивали ўтказилмоқда.


Фестивал доирасида Smart Karabakh, Robotics, Greentech, SociaTech хакатон, Тake Off Озарбайжон стартап-саммити ва Рosket League киберспорт видеоўйинлари бўйича Европа Кубоги каби саккиз номинация бўйича технология мусобақалари ташкил этилди.


Тадбирнинг кўргазмали қисмида ҳамкор институтларнинг маҳсулотлари ва ечимлари, ёшлар томонидан ишлаб чиқилган прототиплар ва СТЕМ лойиҳалари, шунингдек, очиқ статик майдонда учувчисиз учиш аппаратлари ва вертолётлар кўргазмаси ўрин олган.


Танловлар қаторида сунъий йўлдош моделлаштириш, экологик тоза, ижтимоий йўналтирилган ва қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича ҳам танловлар ўрин олган.


Фестивалнинг кўнгилочар дастурида Озарбайжон ҳарбий ҳаво кучларининг намунали акробатика парвозлари, шунингдек, Туркиянинг Turkish Stars ва Solo Turk акробатика жамоалари, катта саҳнада санъаткорларнинг чиқишлари, вертикал шамол туннели, сув аттракционлари, парвоз симуляторлари, роботлар ва ҳ.к. ўрин олган.


Teknofrst Туркиядаги энг йирик авиация, космонавтика ва технология фестивали бщлиб, бу мамлакатда 2018 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Озарбайжон 2021 йилда биринчи марта Теknofest фестивалида иштирок этган бўлса, бу йил мамлакат технологик тадбир иштирокчилари ва меҳмонларини қабул қилмоқда.




















Фото аzertag.аz

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов


Сўнгги хабарлар