Қозоғистонликлар кунига камида 2,2 доллар сарфлашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар кунига камида 2,2 доллардан 2,5 долларгача пул сарфлашади. ҚР Миллий банки амалдаги курсига кўра, бу суммалар - 928 тенгедан 1055 тенгегача тенг, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Энг камбағал мамлакатларда аҳоли кунига камида 1 доллар, ривожланаётган мамлакатлар кунига - 1,9 доллар, кейин кунига 2,5 доллар, ривожланган давлатлар эса кунига 5,5 доллар сарфлашади. Биз ривожланаётган мамлакатмиз, шунинг учун иқтисодий вазият бизга харид қобилияти паритетини кунига 2,2 дан 2,5 долларгача ўзгартиришга имкон беради. Бу халқаро стандарт меъёрларига тўғри келади», - деди ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг ижтимоий ёрдам департаменти директори Асқар Ниёзов.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилда манзилли ижтимоий ёрдам 47 минг киши, 2021 йилда эса 51 мингдан ортиқ киши олган.

2020 йилда манзилли ижтимоий ёрдамни тўлаш учун маблағларнинг умумий миқдори 65,6 миллиард тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, республика бюджетидан 57,5 ​​миллиард тенге, маҳаллий буджет ҳисобидан 8,1 миллиард тенге ажратилган. 1 май ҳолатига кўра, 111,4 минг оила ёки 571,1 минг киши манзилли ижтимоий ёрдам олди.


Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар