Қозоғистонлик велоспортчилар турнирларда қатнашишдан бош тортишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Астана» велоспорт жамоаси дунёда коронавирусларнинг тарқалиши сабабли яқин 15 кун ичида турнирларда иштирок этишдан бош тортди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг маълумотларига кўра, жамоа аъзолари бугундан бошлаб 20 мартгача мусобақаларда иштирок этмайдилар. Жамоа раҳбарияти ва шифокорлар биргаликда шундай қарорга келишди.

«Ушбу қадам орқали биз велоспортчилар ва жамоа аъзоларининг соғлиғини сақлашга интиламиз. Коронавирус бутун дунёда тобора кучайиб бораётганидан хавотирдамиз. Албатта, биз барча мусобақаларда иштирок этишни мақсад қилганмиз. Аммо спортчиларнинг саломатлиги биз учун жуда муҳимдир. Олдинда йирик мусобақалар бор. Бу жуда қийин қарор, аммо биз спортчиларимизни ҳимоя қилишимиз керак», - деди бош менежер Александр Винокуров.

Шундай қилиб, «Астана» жамоаси «Страде Бьанке», «Париж - Ницца» ва «Тиррено - Адриатико» турнирларида қатнашмайди.

Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси маҳаллий спортчиларни коронавируслардан ҳимоя қилиш учун ситуатив штаб қуриб, мусобақалар жадвалини қайта кўриб чиқмоқда.

Сўнгги хабарлар