Қозоғистонлик спортчилар кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида 6 олтин, 1 кумуш ва 10 бронза медалини қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кикбоксинг бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатида Қозоғистонлик спортчилар 6 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

15-24 октябр кунлари Италиянинг Лидо-ди-Йезоло шаҳрида кикбоксинг бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 65 мамлакатдан 1600 га яқин спортчи иштирок этди. Қозоғистон терма жамоаси Апеннин ярим оролида бўлиб ўтган ушбу нуфузли мусобақада 6 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионлар: Динмуҳамед Баймуратов, Ерлан Шағбан, Мақсат Усип, Фазледдин Сафаров, Нурсултан Жумабаев, Нурдаулет Қалшора.

Кумуш медал совриндори: - Азамат Утемисов.

Бронза медал соҳиблари: Серикбол Ермеков, Батирхан Қуандиқов, Ариза Сманова, Дулат Дуйсенов, Жандос Назарбеков, Чингизхан Тлемисов, Берик Халиков, Бибарис Сауханбек, Одил Мирзағали, Дидар Тулебаев.

Қозоғистон терма жамоасини бу ютуқлари билан ҚР Маданият ва спорт вазири А.Раймқулова табриклади.



Сўнгги хабарлар