Қозоғистонлик спортчи стритлифтинг бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди

None
None
AQTAU. Кazinform - Мангистаулик Илдар Ягmяев Хелmсинкида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида турникка тортилиш бўйича чемпион бўлди. Олти йил давомида у ушбу спорт тури бўйича дунёнинг энг яхши спортчиси деб тан олинмоқда. Спортчи «Қозоғистоннинг 100 та янги номи» лойиҳаси ғолиби бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Илдар Ягьяев 96,5 кг вазн тоифасида жаҳон рекордини янгилади. Манғистау вилояти стритворкаут ва стритлифтинг федерацияси президенти Илдар Ягьяев ушбу спорт турини вилоятда ривожлантириш борасидаги режалари билан ўртоқлашди.

«Бизнинг асосий мақсадимиз – ҳудудда стритворкаут ва стритлифтингни тарғиб қилиш. Шу мақсадда жамоа билан ҳамкорликда мунтазам равишда спортчилар учун бепул машғулотлар, турли тадбирлар ўтказиб турамиз. Энди биз ҳомий топиб, Каспий денгизи қирғоғида Лос-Анжелесдаги масл-бич каби машғулот майдончасини қуришни режалаштирмоқдамиз», — деди Манғистау вилояти Стритворкаут ва Стритлифтинг федерацияси президенти Илдар Ягьяев.

Таъкидланганидек, турникка тортилиш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 20 дан ортиқ давлатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Беллашув олти вазн тоифасида ўтказилди. Умумий мукофот жамғармаси 10 000 долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, манғистаулик спортчилар бир йилда 1425 та медаль қўлга киритган.

Муаллиф: Аружан Саптарова

Сўнгги хабарлар