Қозоғистонлик мухбир жонли эфирда севгилисининг қўлини сўради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Хабар 24» телеканалининг мухбири Марк Брюшко тўғридан-тўғри эфирда севгилисининг қўлини сўради, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хабар 24» янгиликлар бригадаси Ипак йўли кенти чегарасида репортаж суратга олаётган эди.

Автомобиллар кириб-чиқишини назорат қилувчи милиция ходимлари билан суҳбатдан сўнг мухбир тўсатдан тўғридан-тўғри эфирда шахсий ҳаёти ҳақида гапира бошлади.

«Ижозат берсангиз, шахсий ҳаётим ҳақида бир оғиз гапирсам. Мен ҳозирда пойтахтда яшайман ва ишлайман. Қарағанди ва менинг туғилган шаҳрим Абайда карантин жорий қилинди. Пойтахтда карантин олиб ташланса ҳам, мен уйга киролмайман. Бир ойдан кўпроқ вақт мен уйда бўлмадим, қариндошларим билан кўриша олмадим. Қарағандида маҳбубам қолди, у ҳам, журналист, у ҳам янгиликлар фронтида ишламоқда. Мен унинг соғлиғидан ташвишдаман. Шу кунларда, март ойида мен уни қўлини сўрайман деб ўйлагандим. Аммо бирнеча ойдан кейингина кўришишга мажбурмиз. Шунинг учун, мен ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, мурожаат қиламанки, Юлия, сен мени жонли эфирда кўриб ўтирибсан, биламан, менга турмушга чиқ. Мени самимий ниятдалигимни билишингни истайман ва жонли эфирдан кейин жавобингни кутаман», - деди мухбир никоҳ узугини кўрсатиб.



Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар