Қозоғистонлик ўқувчилар жаҳон гимназиядасида учинчи ўринни эгаллади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар жаҳон гимназиядасида 85 та медални қўлга киритди. Уларнинг 32 таси олтин, 32 таси кумуш ва 21 таси бронза медалидир, деб хабар беради Кazinform.

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, терма жамоа 3-ўринни эгаллаган. Турнир жадвалида Қозоғистон олтин ва кумуш медаллар сони бўйича 3-ўринга, бронза медаллари сони бўйича эса 5-ўринга жойлашган.

«Бундан ташқари, миллий жамоа раҳбарияти иштирокчиларга яна 2 та олтин медални қайтаришни сўраб апелляцияга мурожаат қилди. Фарзандларимиз Гимназиядада илк бор қатнашган бўлсалар-да, юрт шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларни кўрсата олди. Улар дунёнинг 70 та давлатидан 3,5 минг нафар ўқувчи билан куч синашди, – дея вазир ўқувчиларни жаҳон олимпиадасидаги ғалаба ва ютуқлари билан табриклади.

Таълим ва фан вазирлиги ўқувчилар ўртасида интеллектуал ва спорт мусобақаларини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришини айтди.


Сўнгги хабарлар