Қозоғистонлик ўқувчилар илк бор қатнашган Жаҳон гимназиядасида 72 та  медални қўлга киритди
21 Май 15:15

Қозоғистонлик ўқувчилар илк бор қатнашган Жаҳон гимназиядасида 72 та  медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик ўқувчилар Жаҳон гимназиядасида 72 та медални қўлга киритди.

Улардан 28 таси олтин, 28 таси кумуш ва 16 таси бронзадир. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Тelegram- канали орқали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

– Ўқувчиларимиз таэквондо, сузиш, енгил атлетика, дзюдо, эркин кураш, қиличбозлик, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, камон отиш, бокс, хотин-қизлар кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда ғолиб ва ​​совриндор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликлар мактаб ўқувчилари учун ўтказиладиган Жаҳон гимназиядасида илк бор қатнашмоқда.

Бугун Нормандиядаги мусобақанинг сўнгги куни. Жамоага куч, шижоат ва янги ғалабалар тилайман. Биз сиз билан фахрланамиз!», - деб ёзди вазир.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив