Қозоғистонлик ўқувчилар 16 мартдан таътилга чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда мактаб ўқувчилари вақтидан эртароқ таътилга чиқадилар, деб хабар беради Kazinform.

«2020 йил 16 мартдан 5 апрелгача ўрта таълим муассасалари таътилда бўлади. 16 мартдан бошлаб техник ва касб-ҳунар таълими муассасалари ва университетлар масофавий ўқишга ўтадилар», - дея маълум қилинди Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда коронавирус пандемияси туфайли оммавий тадбирлар тўхтатилишини маълум қилди.


Сўнгги хабарлар