Қозоғистонлик дўмбрачилар Буюк Британиядаги истеъдодлар шоусида «олтини» қўлга киритишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистонлик дўмбрачилар Темирлан Ўлжабаев ва Ернат Науриз Буюк Британияда бўлиб ўтган Golden Time Talent истеъдодлар шоусининг гранд финалига чиқишди, деб хабар беради Kazinform.

Дўмбрачилар дуэти АҚШда ўтказилган халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритгандан сўнг, Golden Time Talent ташкилотчилари уларни февраль ойининг охирига қадар ўз мусобақаларининг финал босқичида иштирок этишга таклиф қилишди. Шоу финалида қозоғистонлик дўмбрачилар Қурманғази ва Нурғиса Тлендиев куйларини ва замонавий бастакорларнинг асарларидан попурри ижро этишди. Пандемия туфайли барча финалистлар ўз ишларини масофадан студияга юборишлари керак эди. Шунингдек, ҳакамлар гранд-финал иштирокчиларини онлайн тарзда танлаб олишди. Улар орасида қозоғистонлик дуэт ҳам бор.

«Жаҳон танловига Hollywoodда қозоқ халқининг дўмбрасини олиб бориб, 72 давлат қатнашган танловда икки турни ортда қолдирдик ва финалда ўз номинациямизда олтин медални қўлга киритдик! Табриклайман, Қозоғистон!», - деб ёзди Темирлан Ўлжабаев ўзининг инстаграм саҳифасида.

Ташкилотчилар ушбу шоунинг гранд-финалини 23-27 май кунлари ўтказишни режалаштирмоқдалар.


Сўнгги хабарлар