Қозоғистонлик Асел Беглинованинг стартап лойиҳаси Канадада ғолиб бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Асел Беглинованинг стартап лойиҳаси Google компанияси томонидан Канадада энг яхши деб топилди, деб хабар беради Кazinform.

Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ҳамюртимиз Асел Беглинова Канададаги тадбиркорларга ёрдам бериш хизматини ишлаб чиқди. Унинг стартапи Канада ва Америка Қўшма Штатларидаги юзлаб компаниялар орасида энг яхши деб топилди», - деб ёзади вазир.

Унинг қайд этишича, Google for Startups акселератори Қозоғистонда, хусусан Аstana Hubда ҳам мавжуд. Унинг таъсисчилари бизни Марказий Осиёнинг барча давлатлари, Мўғулистон ва Озарбайжон мамлакатлари орасидан минтақавий ҳамкор сифатида танладилар.

«Яъни, Марказий Осиё, Озарбайжон ва Мўғулистоннинг стартап-компаниялари Аstana Hub ва Gogle for Startups томонидан таклиф этилаётган Silkway акселерация дастурининг Маҳсулот/бозорга мослашув босқичида иштирок этиши мумкин.

Танлов натижаларига кўра, 15 та энг яхши лойиҳа Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган ва 3 ой давом этадиган акселерацияда бепул иштирок этиши мумкин бўлади.

Агар сиз стартапингизни янгилашни ва янада ривожлантиришни истасангиз, 12 июнгача рўйхатдан ўтишингиз керак», — деди Бағдат Мусин.

Сўнгги хабарлар