Қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар Туркияда ўқув машғулотларида қатнашмоқда

None
None
IZMIR. Kazinform – Қозоғистон Қуролли кучлари аскарлари Туркиянинг Измир шаҳридаги «Дўғонбей» полигонида ўтказилаётган «Эфес – 2022» кўпмиллатли жанговар машғулотларда иштирок этмоқда, дея хабар беради Kazinform.

«Машқлар ҳарбий маҳорат ва жанговар маҳорат даражасини ошириш, шунингдек, махсус операциялар кучлари бўлинмаларининг жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган. Бундан ташқари, маневрларда иштирок этиш қўшинларнинг маълум бир гуруҳи доирасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш бўйича тажриба орттириш имконини беради», - дейилади хабарда.

Биринчи босқич компьютер техникаси ва компьютер тизимларидан фойдаланган ҳолда қўмондонлик-штаб машқлари шаклида амалга оширилади. Иккинчи босқични қўшма бўлинмаларда жанговар ўқ билан амалий ҳаракатлар шаклида ўтказиш режалаштирилган.

28 май 9 июнь кунларига мўлжалланган фаол босқичда ҳарбийлар қуруқлик ва денгиз амалиётларида биргаликда ҳаракат қилади.

Бу йил «Эфес – 2022» машғулотларида 40 га яқин давлатдан ҳарбий хизматчилар қатнашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан, 2022 йил 19 январда Қозоғистон Қуролли Кучлари таркибида Махсус операция қўшинлари қўмондонлиги ташкил этилган эди.


Сўнгги хабарлар