Қозоғистондан трамплиндан чанғида сакраш бўйича Пекин Олимпиадасида кимлар иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон трамплиндан чанғида сакраш терма жамоаси Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларига тўртта лицензияни қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

Ҳозирда Қозоғистон терма жамоаси эркаклар учун иккита квотага эга. Лицензия алоҳида спортчиларга эмас, жамоага берилади. Шундай экан, якуний қарорни қабул қилиш ҳуқуқи мураббийларга берилади.

«Ҳозиргача жуда кўп ишлар қилинди. Тан олиш керак, танлов жуда қийин кечди. Дунёда рақобат кундан кунга кучайиб бормоқда ва пандемия билан боғлиқ вазият режаларимизни ўзгартирди. Бизда тўртта лицензия бор.

Спортчиларимиз қорда ҳам, қуруқликда ҳам машғулотлар олиб боришди. Улар ўзининг спорт формасини сақлаб қолди. Сентябр ойида Шчучинскда эркаклар ўртасида трамплиндан чанғида сакраш бўйича ёзги Гран-при серияси бўлиб ўтди. Сергей Ткаченко К-90 трамплинидан таяниб сакрашда олтинчи ўринни эгаллади. Бу Қозоғистон терма жамоаси учун тарихий натижадир. Данил Васильев ва Сабиржан Мўминов сўнгги пайтларда ўтказилган жаҳон мусобақаларида яхши натижалар қайд этишди.

Ҳозир қарор қабул қиляпмиз. Аслида Ткаченко ва Мўминовни танлаяпмиз. Уларнинг жисмоний ҳолатига алоҳида этибор бериб, мураббийлар билан маслаҳатлашамиз. Охирги ва якуний қарорни бироздан кейин эълон қиламиз. Ҳозир энг муҳим мусобақа арафасида барча карантин талабларига риоя қилган ҳолда машғулотлар ўтказяпмиз», - деди жамоа бош мураббийи Қайрат Биекенов.

Сўнгги хабарлар