Қозоғистонда жорий йилда фойдаланишга топширилган уй-жойлар ҳажми ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг дастлабки икки ойида Қозоғистонда 2020 йилга нисбатан 12,8 фоизга кўп уй-жой фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Статистик маълумотларга кўра, 2021 йил январь-февраль ойларида 1 миллион 893 минг квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 12,8 фоизга кўпдир. Ҳаммаси бўлиб мамлакатда 15 807 та уй фойдаланишга топширилди, шундан 5 487 таси хусусий уйлардир», - дейилади ҚР Индустрия ва инфратузилмаларини ривожлантириш вазлиги хабарида.

2021 йил январь-февраль ойлари натижаларига кўра, уйларни фойдаланишга топшириш ҳажмининг ўсиши барча ҳудудларда кузатилмоқда:

Атирау (225,7%), Қостанай (123,5%), Павлодар (119,3%), Ақтўбе (118,7%), Манғистау (114,1%), Қарағанди (113,6%), Ғарбий Қозоғистон (112,6%), Атирау (112,4%), Шимолий Қозоғистон (111,4%), Ақмола (110,6%), Шарқий Қозоғистон (107,9%), Жамбил (102,8%), Қизилўрда (101,9%), Алмати (101,6%), Туркистон (101,5%) вилоятлари ва Чимкент шаҳри (456,5%), Алмати (110,9%) ва Нур-Султан (106,4%) шаҳарлари.

Шу билан бирга, уй-жой қурилишига сармоялар 231,2 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 36,5 фоизга кўпдир.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар