Қозоғистонда жиноий жараённинг барча босқичлари автоматлаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жиноий жараённинг барча босқичлари автоматлаштирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисоб рақамлари қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

2015 йилда «Рақамли Қозоғистон» давлат дастури доирасида Бош прокуратура томонидан «Судгача терговнинг ягона реестри» ахборот тизими жорий қилинди. Шу туфайли жиноят ишларини рўйхатга олиш босқичи тўлиқ автоматлаштирилган. Ички ишлар идораларига жиноий ҳуқуқбузарликларни ушбу тизимда мустақил равишда рўйхатдан ўтказиш имконияти берилди», - деди Бош прокурор ўринбосари Марат Ахметжанов.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, 2016 йилда Олий суд томонидан суд ишларини юритиш босқичларини автоматлаштирадиган «Арбитраж» идоравий марказлаштирилган ахборот-таҳлил тизими жорий этилган. Ушбу тизимларнинг бирлаштирилиши, кейинчалик жиноий жараённинг қолган босқичларини, жиноий ҳуқуқбузарликларни рўйхатдан ўтказишдан тортиб, ҳукм чиқаришга қадар автоматлаштиришга олиб келди.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткичларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини офис техникаси билан жиҳозлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар (679 компютер, 297 монитор, 355 планшет, 346 сканерлаш ва босиш мосламалари, 323 бармоқ изларини ўқийдиган қурилмалар) туфайли эришилди. Бу тергов ишларини рақамли форматга ўтказишни тезлаштирди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар