Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари» бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Шу йил 6-8 декабрь кунлари Кинематография агентлиги Қозоғистонда «Ўзбек кино кунлари»ни тақдим этади, деб хабар беради Kazinform XS.uzга таяниб.

Ўзбек режиссерлари томонидан суратга олинган ўзбек фильмлари Қозоғистон миллий телеканалларида намойиш этилади. Ўзбек телеканалларида эса қозоқ миллий фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси бундай лойиҳа илк бора ўтказилмоқда.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи чоғида маданий ҳамкорлик алоқаларини янада тиклаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида Кинематография агентлиги ҳамда «Ватан» киностудияси томонидан суратга олинган режиссёр Ҳилол Насимовнинг «Мерос» ҳамда қолган кунлари Жаҳонгир Қосимовнинг «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат», Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмларининг махсус намойишлари бўлиб ўтади. Ўзбек делегациясининг Қозоғистонга ташрифи давомида Қозоғистон ахборот ва алоқа вазири ўртасида учрашув ўтказилади.

Ўзбек делегациясида Агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигида режиссёр Ҳилол Насимов, актёрлар Карим Мирҳодиев, Фотиҳ Насимов, актрисалар Гавҳар Зокирова, Айсанем Юсупова, кулги устаси Болтавой Тошматов, эстрада хонандаси Райҳон Ғаниева ва бошқалар иштирок этишади.

Шунингдек, Қалибек Қуанишбаев номидаги миллий академик драма театрида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, киноижодкорлар билан маҳорат дарслари, анимацион ва ҳужжатли фильмлар намойишлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз жорий йилда ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ҳамкорликда «Мерос» бадиий фильми ва «Абай сўзи» ҳужжатли картиналарини суратга олишган эди. «Ўзбек киноси кунлари» доирасида ҳамкорликдаги янги фильмлар «Қўшнилар» («Соседи») ҳамда «Эшелонлар Шарққа кетади» («Эшелоны идут на Восток») кинолойиҳаларининг муҳокамаси бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар