Қозоғистонда йиллик юк ташиш ҳажми иккинчи йил 4 млрд тоннадан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда йиллик юк ташиш ҳажми иккинчи йил 4 млрд тоннадан ошди. Бу йил юкларнинг 84 фоизи автомобиль йўллар орқали ташилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ranking.kz маълумотларига кўра, юк ташишдан олинган жами даромадларнинг 58 фоизи қувур транспорти ҳиссасига тўғри келади.

2019 йилда жами юк ташиш ҳажми 4,2 млрд тоннани ташкил қилди. Бу 2018 йил билан таққослаганда 3,3 фоиз кўпдир. Таъкидлаш жоиз, юк ташиш кўрсатгичи уч йилдирки, ўсишни кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг катта кўрсатгич - 864 млн тонна Қарағанди вилоятида қайд этилди. Бу 2018 йилгидан 4,6 фоиз кўпдир. Иккинчи ўринга жойлашган Шарқий Қозоғистон вилоятида бир йилда юк ташиш ҳажми 5,4 фоиз ошиб, 662,2 млн тоннага етди. Учинчи ўринда - 320,1 млн тонна юк ташилган Қостанай вилояти турибди.

Ўтган йилда юкларнинг аксарият қисми - 3,6 млрд тоннаси юк автолари ҳиссасига тўғри келди. Темир йўл орқали эса 1 йилда 408 млн тонна юк ташилган.

Транспортнинг бошқа турлари ҳиссасига 279,6 млн тонна ёки жами юкларнинг 6,6 фоизи тўғри келади.

Қувур транспорти орқали ташилган юклардан олинган даромад - 1,4 трлн танга жами юк ҳажмининг 57,9 фоизини ташкил қилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар