Қозоғистонда йилига 1100 тагача комбайн чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов машинасозлик соҳасидаги маҳсулот турларини кенгайтириш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг корхоналаримиз ишлаб чиқариш ва маҳсулот турларини кенгайтиришни, экспорт қилишни, шунингдек эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқдалар. Ўтган йилнинг май ойида «Агромашхолдинг КЗ» акциядорлик жамияти Хитойнинг энг йирик корпорацияси билан биргаликда «Ловол» тракторларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Лойиҳанинг қиймати 1,6 миллиард танга. Корхона қуввати йилига 3000 тракторгача», - деди Бейбит Атамқулов Ҳукумат йиғилишида.

«Ўтган йилнинг октябрь ойида «Кировец» тракторларини йиғиш учун Қостанай трактор заводи йилига 700тагача трактор ишлаб чиқариш қувватига эга эди. Инвестициялар ҳажми 7,3 миллиард тангани ташкил этди», - дея қўшимча қилди у.

Вазирилик маълумотларига кўра, Шимолий Қозоғистон вилоятида 3,6 миллиард танга сармояси билан Германиянинг Claas компаниясининг комбайнларини йиғиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида меморандум имзоланди. Завод йилига 300 тагача комбайн ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, Казростинжиниринг ЛТД «Вектор» заводига сармоя киритди ва «Ростсельмаш» билан ҳамкорликда комбайнлар ишлаб чиқаришни қайта бошлади. Умумий сармоялар ҳажми 7,5 миллиард танга. Заводда йилига 800дона «Вектор» ва «АКРОС» комбайнларини йиғиш режалаштирилган.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев
Сўнгги хабарлар