Қозоғистонда йилига 11,8 миллион қуш эмланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қуш гриппининг олдини олиш ветеринария назорат ва кузатиб бориш қўмитасининг махсус назорати остида, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистонда парранда гриппи ва ҳайвонларнинг бошқа юқумли касалликлари профилактикаси диққат билан кузатилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистонда тахминан 43,6 миллион қуш мавжуд. Уларнинг 11,8 миллионга яқини хусусий шахсларнинг қўлида, қолганлари атроф-муҳит билан алоқаси бўлмаган паррандачилик фермаларида сақланмоқда. Ҳар йили 11,8 миллион қуш эмланади.

Яъни, ўз вақтида профилактика чоралари кўрилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати ва кузатиб бориш қўмитаси юқори патогенли парранда гриппи тарқалишининг олдини олиш бўйича мониторинг олиб боради.


Сўнгги хабарлар