Қозоғистонда йилига 1 миллион тонна полиэтилен ишлаб чиқарадиган завод қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов Мажилисдаги Ҳукумат соатида йилига 1 миллион тонна полиэтилен ишлаб чиқарадиган завод қурилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Нефт ва газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар иқтисодиётини диверсификация қилиш нефт-кимё саноатини яратиш билан бевосита боғлиқ. Шундай қилиб, қиймат занжирини кенгайтириш глобал тенденцияга айланди.

Нефт-кимё соҳасида ҳозирда мойлаш материаллари, полипропилен, метил трет-бутил эфир, бензол ва параксилол ишлаб чиқарилмоқда.

2021-йилда Чимкентда қуввати 57 минг тонна бўлган октанли кучайтиргичлар ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди. Бундан ташқари, Атирау вилоятидаги махсус иқтисодий зонанинг инфратузилма объектлари тўлиқ фойдаланишга топширилди», — деди вазир.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йўналишда яна бир қанча лойиҳалар йўлга қўйилади.

– Бундан ташқари, йилига 1 миллион тоннага яқин полиэтилен, 1 миллион 250 минг тонна полиэтилентерефталат ва терефталат кислота ва 186 минг тонна бутадиен ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш режалаштирилган, – дейди Болат Ақшолақов.

Болат Ақшолақов 180 кун ўтгач, суюлтирилган газ нархини қандай тартибга солишини ҳам айтиб ўтди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар