Қозоғистонда йил охиригача барча миллий паркларнинг ривожланиш концепцияси тасдиқланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Йил охирига қадар Қозоғистондаги барча миллий табиий паркларнирнг ривожланиш концепцияси тасдиқланади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси раиси ўринбосари Данияр Турғанбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Ҳозирда ҳар бир миллий паркнинг концепцияси ишлаб чиқилиб, тасдиқланмоқда. Aввало, ривожланган давлатларнинг миллий паркларидан тажриба ва моделларни олиб, бизга жорий этиш кўзда тутилган. Алмати вилоятининг тоғ кластеридаги 5 та миллий парклар концепцияси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу ўз самарасини бермоқда. Назорат қилиш, назорат-ўтказиш пунктларини автоматлаштириш, онлайн тўловларни амалга ошириш, сайёҳлик марказларини қуриш ва йўлакларни ободонлаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилди», — дея қўмита раиси ўринбосари концепциянинг дастлабки натижалари Алмати вилоятида маълум эканини таъкидлади.

«Алмати вилоятида концепциялар амалга оширилмоқда. Иле Алатау паркида концепция 40-45% га амалга оширилди. Жорий йилда Кўлсой ва Чарин миллий паркларида ишлар бошланди. Биз фоизни ҳисоблаб чиқмадик, лекин аллақачон саёҳатчилар ободонлаштириш натижаларини кўришлари мумкин.

Бошқа миллий парклар бўйича концепциялар ишлаб чиқилмоқда. Баянаул, Кокшетау, Буйратау миллий паркларида тасдиқланган. Улар 2022 йилдан бошлаб амалга оширилади. Йил охиригача мамлакатдаги 12 та миллий парклар концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган», — деди Данияр Турғанбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар