Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,7 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда январ-март ойларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 2,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда дунё иқтисодиёти қийин аҳволда. Халқаро молия институтлари глобал инқироз ҳолатида. Асосий хомашёга бўлган конъюнктура пасайиши кузатилмоқда», - деди вазир биринчи чоракда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилар экан.

Унинг айтишича, январ-март ойларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш кўрсатгичи 2,7 фоизни ташкил этди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар 5,1 фоизга ўсди. Йиллик инфляция даражаси 6,4 фоизни ташкил этди. Транспорт, уй-жой ва озиқ-овқат хизматларидан ташқари, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида ижобий ўсиш кузатилмоқда. Қурилиш 11,7 фоизга, алоқа хизматлари 10,5 фоизга, саноат 5,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 2,5 фоизга ўсди.

«Шу билан бирга, жорий йилнинг март ойида, 2019 йил мартига нисбатан, баъзи соҳаларда пасайиш кузатилди. Савдо ҳажми 3,6% га, транспорт 4,7% га, турар жой ва умумий овқатланиш хизматлари 12,1% га ва қора металлургия 13% га пасайди. Умуман олганда, саноатнинг ўсиш суръатлари 5,8% даражасида қолди. Ўсиш 15 та ҳудудда кузатилмоқда. Энг юқори ўсиш Қостанай ва Ақмола вилоятларида кузатилди. Шу билан бирга, пасайиш 2 ҳудудда қайд этилди. Бу Қизилўрда ва Жамбил вилоятлари», - деди Руслан Даленов.

Вазирнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш сектори 8,8 фоизга ўсган. Бу фармацевтика, машинасозлик, қурилиш материаллари ва енгил саноатнинг ўсиши билан боғлиқ. Қайта ишлаш саноатида Жамбул вилоятидан ташқари барча ҳудудлар ривожланишнинг ижобий суръатларини кўрсатдилар. Энг юқори ўсиш Қостанай, Атирау ва Қизилўрда вилоятларида қайд этилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар