Қозоғистонда ядровий чиқиндиларни сақлаш учун 114 миллиард тенге ажратилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов ядровий чиқиндиларни сақлаш шартлари ҳақида сўзлаб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда БН-350 реактор қурилмасининг ишлатилган ядро ёқилғиси 60 та металл-бетон контейнерларга қадоқланиб, собиқ Семипалатинск ядро полигони ҳудудида узоқ муддатли сақлаш учун жойлаштирилган. 2011 йилдан бошлаб республика бюджетидан фойдаланилган ядро ёқилғисининг ядровий ва радиацион хавфсизлигини муҳофаза қилиш ва таъминлаш бўйича ишлар молиялаштирилди», — деди Алихан Смаилов депутат сўровига жавобан.

Шу билан бирга, БН-350 реактор қурилмаси бино ва иншоотларини хавфсиз сақлашга келтириш мақсадида «БН-350 реактор қурилмасини фойдаланишдан чиқариш лойиҳаси»нинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.

«Ушбу асосга кўра, 114,8 миллиард тенге (2022-2032 йиллардаги нархларда), жумладан, қурилиш-монтаж ишларига 36077,6 миллион тенге, жиҳозлар учун 48583,3 миллион тенге, бошқаларга 30118,6 миллион тенге миқдорида маблағ йўналтириш кўзда тутилган. Кейинги босқич реактор қурилмасининг бирламчи контурида суюқ металл натрий ва суюқ радиоактив чиқиндиларни қайта ишлашнинг самарали ва оптимал усуллари ва технологияларини танлашдан иборат», — деди Бош вазир.

«Ҳозирда Энергетика вазирлиги Халқаро атом энергияси агентлиги билан биргаликда тез нейтрон реакторларини ишдан чиқариш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда», — дея қўшимча қилди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар