Қозоғистонда ватандош мақомини электрон форматда бепул олиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ҳудудида аввал истиқомат қилган ва қайтган этник қозоқлар eGov.kz порталида ватандош мақомини олиш учун ариза беришлари ёки узайтиришлари мумкин, деб хабар беради Кazinform.

Энди eGov.kz порталида фойдаланувчи ўзи ва барча оила аъзолари учун ушбу хизматга онлайн буюртма бериши мумкин. Хизмат жисмоний шахсларга бепул тақдим этилади. Фойдаланувчилар учун мажбурий талаблар - ШИР ва электрон рақамли имзо.

Ушбу янгиланишлар Қозоғистон Республикаси Президентининг бюрократизациялантириш тўғрисидаги фармони доирасида амалга оширилди. Низомнинг асосий мақсади рақамли трансформация ва давлат бошқарувининг барча соҳаларини тизимли реинжиниринг қилишдан иборат.

«Биз давлат хизматларини онлайн форматга ўтказиш бўйича фаол ишлаяпмиз. Қайд этишни истардимки, аввалроқ ушбу хизмат Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари(АХКМ) ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари орқали офлайн режимда тақдим этилган. Эндиликда хизматни АХКМга бормасдан eGov.kz электрон ҳукумат портали орқали онлайн режимида олиш мумкин. Фуқаролар учун ушбу хизмат муҳимлигини англаган ҳолда, биз хизматни олиш жараёнини соддалаштирдик», - деди «Миллий ахборот технологиялари» АЖ бошқаруви раиси Ростислав Коняшкин.

Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи «Электрон ҳукумат» порталида (еGov.kz) керакли хизматни танлайди: ватандош мақомини бериш ёки янгилаш. Танланган хизмат турига мувофиқ фойдаланувчи мақомини олиш мақсадида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ахборот тизими орқали текширилади.

Барча керакли катакчаларни тўлдириш ва сўралган ҳужжатларни қўшиш (pdf ёки jpg форматидаги файллар) керак. Шунингдек, ариза топшираётганда, фойдаланувчи ватандош мақомини бериш ёки узайтирилиши керак бўлган оила аъзолари тўғрисидаги маълумотларни тўлдириши мумкин. Оила аъзоларининг сонига чеклов йўқ. Кейин имзолашнинг мавжуд усулларидан бири ёрдамида аризани имзолаш керак.

Хизмат кўрсатиш натижаси – ватандош гувоҳномаси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг ватандош мақомини узайтириш тўғрисидаги қарори ёки фойдаланувчининг «шахсий кабинети»га электрон ҳужжат кўринишидаги давлат хизматларини кўрсатишни асослантирилган рад этиш. Давлат хизматини кўрсатиш муддати - 4 иш куни.



Хизмат натижаларига кўра, ватандош мақоми eGov.kz порталининг «Рақамли ҳужжатлар» бўлимида ва eGov Моbile иловасида пайдо бўлади.

Шунингдек, хизмат Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарлари, туманлар ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларнинг АХКМ ва маҳаллий ижроия органларида ҳам тақдим этилади.


Сўнгги хабарлар