Қозоғистонда уруш фахрийларига 2 миллион тенгегача ёрдам пули берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистонда 289 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор. Kazinform мухбири Ғалаба байрами арафасида ушбу фахрийларга ҳар бир вилоят томонидан кўрсатилаётган ёрдам кўламини ўрганиб чиқди.

Нур-Султан шаҳрида 18 нафар фахрий истиқомат қилади. Уларга Ғалаба куни муносабати билан 1 миллион тенгедан ортиқ бир марталик тўлов берилади.

Алматида 62 нафар уруш қатнашчиси ушбу тоифага тенглаштирилган ва 13 нафар Даманск уруши фахрийси истиқомат қилади. Байрамда уларнинг ҳар бирига 1 миллион тенгедан берилади.

Чимкентлик 7 нафар фахрийга Ғалаба байрами муносабати билан 1 миллион тенгедан бир марталик ёрдам берилади. Бундан ташқари, фронт фахрийлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг беваларига 36 756 тенгедан тўланади. Афғонистон уруши, Тожикистон-Афғонистон чегараси, Тоғли Қорабоғ, Ироқдаги можароларда, Семей полигони ва Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини бартараф этишда иштирок этган 2165 нафар фуқарога 110 268 тенге берилади.

Ақмола вилоятида 10 нафар уруш қатнашчиси бор. Уларнинг ҳар бирига 1 миллион тенгедан бир марталик ижтимоий ёрдам берилади.

Ақтўбе вилоятида 8 нафар уруш фахрийси яшайди. Уларнинг ҳар бирига 2 миллион тенгедан берилади.

Алмати вилоятида 26 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор. Уларнинг ҳар бирига 1 миллион тенгедан бериш режалаштирилган.

Атирау вилоятида концлагер маҳбуси бўлган 1 нафар фуқаро истиқомат қилади. У 1 миллион тенге олади.

Ғарбий Қозоғистондаги 21 нафар уруш қатнашчиси 1 миллион тенгедан олади.

Жамбил вилоятида 26 нафар уруш қатнашчиси ва ногирони бор. Шунингдек, уларга Ғалаба байрами муносабати билан 1 миллион тенге миқдорида бир марталик ижтимоий ёрдам берилди.

Қарағанди вилоятининг 25 нафар фахрийси 1 миллион тенгедан олади.

Қостанай вилоятида 35 нафар фахрий истиқомат қилади. Байрам муносабати билан уларнинг ҳар бирига 1 миллион тенгедан бир марталик ижтимоий тўлов берилди. Бундан ташқари, жорий йилда уруш қатнашчиларига тенглаштирилган бошқа тоифаларга тўланадиган тўловлар миқдори ҳам оширилди.

Қизилўрда вилоятида 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор. Уларга вилоят бюджетидан 1 миллион тенге, маҳаллий бюджетдан эса 122,5 минг тенгедан бир марталик ижтимоий ёрдам ажратилди.

Манғистау вилоятида 6 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади. Йил бошидан буён уларга коммунал тўловлар учун 202 минг тенге тўланган. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан бир марталик ёрдам сифатида 1 миллион тенге тўланган.

Павлодар вилоятида 18 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қилади. Ғалаба байрами муносабати билан уларга 2 миллион тенге миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида 15 нафар фахрий бор. Уларга 1 миллион тенге миқдорида бир марталик ёрдам берилди.

Туркистон вилоятидаги 22 нафар фахрийга 1 миллион тенге ёрдам берилади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида 42 нафар уруш қатнашчиси 1,5 миллион тенгедан ёрдам пули олади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар