Қозоғистонда товарлар сифатини баҳолаш бўйича Европанинг янги модели қўлланилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат ва бизнеснинг вазифаси Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини биргаликда оширишдан иборат. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат ва бизнеснинг вазифаси – мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини биргаликда ошириш, замонавий сифат тизимларини жорий этишдан иборат. Корхоналарда бизнес жараёнларининг диагностикаси ушбу соҳадаги глобал тенденцияларга мос келиши керак. Бу, биринчи навбатда, рақамлаштириш ва Саноат 4.0 элементларидан фойдаланиш ҳақида», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтин Сапа» мукофотини топшириш маросимидаги видеомурожаатида.

«Шу муносабат билан «Алтин сапа» танлови талабларини босқичма-босқич Европа сифат менеджменти фондининг янги моделига мослаштириш зарур. Биз энг илғор халқаро намуна ва амалиётларга амал қилишимиз керак, - деди Давлат раҳбари.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар