Қозоғистонда Тоғли Қорабоғ можаросида иштирок этган 593 кишига фахрий мақоми берилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қонунчиликка таклиф этилаётган тузатишлар қабул қилинса, 1991 йилда Тоғли Қорабоғ можаросида қатнашган 593 киши фахрий мақомига эга бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Руслан Сакеев маълум қилди.

«Жорий йилда Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ногиронларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси доирасида Тоғли Қорабоғдаги уруш муддатини 1991 йил охиригача «узайтириш» режалаштирилган. Натижада Тоғли Қорабоғдаги миллатлараро можарони тартибга солишга жалб қилинган қўшимча 593 нафар ҳарбий хизматчи «фахрий» мақомига эга бўлади. Жами, 2022 йилда Қозоғистонда 98 100 нафар фахрий давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олинади», — деди Руслан Сакеев.

Унга кўра, қонун билан меҳнат фахрийси мақомига номзодлар тоифаси ҳам кенгайтирилган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар