Қозоғистонда тадбиркорлар учун карантин талаблари соддалаштирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов раислигида Қозоғистонда коронавирус инфексиясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.

Кун тартибидаги асосий масала Президентнинг мамлакат бизнес вакиллари билан учрашувида пандемия даврида тадбиркорлик фаолиятини таъминлашга доир чеклов чораларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги топшириқларини бажариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўлди.

Муҳокама якунлари бўйича идоралараро комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тадбиркорлик субектлари фаолиятига қўйилган чекловларни камайтириш бўйича таклиф этилган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

Хусусан, ходимлар ва ташриф буюрувчиларнинг «яшил» мақомида фаолият юритувчи объектлар учун эпидемиологик хавфли барча ҳудудларда (яшил, сариқ, қизил) карантин чекловларини енгиллаштиришга қарор қилинди.

Шунингдек, «кўк» мақомига эга ташриф буюрувчилар учун фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари учун эпидемиологик хавф зонаси билан боғлиқ карантин чекловларини юмшатиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Яшил зонада - чекловларсиз, сариқ ва қизил зоналарда - бандликни ошириш бўйича енгиллаштириш ва иш режимига чекловларни олиб ташлаш учун карантин чекловларини юмшатиш.

Бош вазир ўринбосари карантин чекловларини олиб ташлаш тадбиркорлар томонидан санитария талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича масъулиятли чоралар талаб қилишини таъкидлади.

Бош вазир ўринбосари таъкидлаганидек, CОVID-19 нинг ўта юқумли варианти бўлган «омикрон» штаммининг тез тарқалиши муносабати билан ҳозирги мураккаб вазиятда идоралараро комиссияси эпидемиологик вазиятни тўғирлаш ва асосий чора-тадбирларни амалга ошириш учун барча имкониятларни сафарбар қилишни таклиф қилди ва устувор вазифа – аһолини эмлаш ва ревакцинация қилишдир.

Йиғилиш сўнгида Ерали Тоғжанов ҳокимликларга эмлаш кўрсаткичларини ошириш бўйича топшириқ берди, бунинг учун етарли миқдорда вакциналар ажратилди. Шунингдек, Ҳукумат томонидан жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ижросини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар