Қозоғистонда спортчилар ва мураббийлар учун умрбод бериладиган имтиёзлар бир неча баробар ошиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Олимпия, Паралимпия ва Cурдлимпия ўйинлари ғолиблари, Жаҳон чемпионлари ва уларнинг мураббийлари учун умрбод тўланадиган ойлик маошини оширади. Бу Қозоғистон Ҳукуматининг Очиқ регламент сайтида эълон қилинган қарор лойиҳасида кўрсатилган, деб хабар беради Kazinform.

«Спортчилар, Олимпия, Паралимпия ва Cурдлимпия ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари ва (ёки) Олимпия спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионлари, уларнинг мураббийларига ҳар ойлик умрбод тўлов - 100 ойлик ҳисоб-китоб миқдорида тўланади (2021 йилда 291700 тенге - муаллиф)», - деб Қарор лойиҳасида айтилган.

Ҳозирги вақтда Жаҳон мусобақалари ғолиблари ва уларнинг мураббийларига 24,0 ойлик ҳисоб-китоб миқдорида (2021 йилда 70008 тенге - муаллиф) маош тўланмоқда.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қарор лойиҳасига изоҳ берди.

«Жамоатчилик муҳокамасига таклиф қилинган лойиҳанинг мақсади - спортчилар ва мураббийларни юқори спорт натижаларига эришишга ундаш, ҳар ойги ижтимоий суғурта тўловларини кўпайтириш орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш. Ушбу ўзгаришларни тақдим этишда кўплаб мамлакатлар тажрибаси ўрганилди. Россия, АҚШ, Канада, Австрия, Швейцария ва Буюк Британия каби бир қатор давлатларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш механизми асос бўлади. «Спортчилар ва мураббийлар учун умрбод ҳамда ойлик нафақалар« Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунга мувофиқ республика бюджети ҳисобидан тўланди«, деди Kazinformга вазирлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, бу ўзгартириш 14 октябр куни жамоатчилик муҳокамасидан сўнг Республика бюджет комиссияси йиғилишида муҳокама қилинади. Агар ўзгартириш қўллаб-қувватланса, моддий таъминлаш 2022 йилда қонунан амалга ошади.

Сўнгги хабарлар