Қозоғистонда саноат маҳсулотлари нархи арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг икки ойида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қозоғистонлик корхоналарида нархлар 0,1%га арзонлашган. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Статистика қўмитасига таяниб хабар беради.

«Нархлар тоғ-кон саноатида 0,4%, қайта ишлаш саноатида 0,2% пасайиши кузатилди. Саноат маҳсулотлари 0,3 фоизга, саноат хизматлари 2,1 фоизга арзонлашди», - дейилади хабарда.

Сўнгги бир ой ичида нефть ва табиий газ нархи 1%, бензин 0,6%, металл рудалари 5,5%, суюлтирилган пропан ва бутан 2,3%, кўмир 1,4%, дизел ёқилғиси 0,9%, мазут 0,8% арзонлашди.

Рух 5,9%, қора металл прокати 4,9%, қўрғошин 3,8%, алюминий - 1,1% арзонлашган; қимматбаҳо металлар эса 1,4%, мис 1,1% қимматлашган.

Сўнгги хабарлар