Қозоғистонда саноат маҳсулотлари 21,7% фоиз арзонлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон саноат ишлаб чиқарувчилари жорий йилнинг дастлабки беш ойида (2019 йилнинг декабридан 2020 йил майигача) нархларни 19,5 фоизга туширишди, деб хабар беради Kazinform мухбири ҚР Молия вазирлиги статистика қўмитасига таяниб.

Нархлар тоғ-кон саноатида 36 фоизга, қайта ишлаш саноатида 0,2 фоизга пасайди. Саноат маҳсулотлари 21,7 фоизга, саноат хизматлари 2,9 фоизга арзонлашган.

«Сўнгги бир ой ичида мазут ишлаб чиқарувчи корхоналар нархларни 50,7% пасайтирди, нефть - 46,7%, суюлтирилган пропан ва бутан - 23,2% га, бензин - 10,5%, дизел ёқилғиси - 6,8% арзонлашган бўлса, металл рудаси – 12,3%, табиий газ - 5,3%, кўмир - 1,3% қимматлашди. Рухнинг нархи 16,7% га, қўрғошин - 11,6% га, алюминий - 9,4% га, мис - 6,3% га, қора металлар прокати - 3,6% га, қимматбаҳо металлар 11,8% га қимматлашди», - дейилади хабарда.

Ёрма маҳсулотларининг нархи 9,6% кўтарилган, буғдой уни - 8,8%, қорабуғдой уни - 5,7%, мол гўшти - 6,8%, парранда гўшти - 2,3%, чой - 6,4%, макарон маҳсулотлари - 5,5 фоиз, гуруч - 5,1 фоиз, шакар - 4,9 фоиз, сут маҳсулотлари - 3,4 фоиз, кунгабоқар ёғи - 3 фоиз, нон - 2,8 фоиз қимматлашган.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман
Сўнгги хабарлар