Қозоғистонда саноат корхоналарига туристик маршрутлар очилди

None
None
AQTOBE. Kazinform - Мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ERG компанияси ўзининг саноат корхоналарига сайёҳлик маршрутларини очди. Экскурсия давомида журналистлар ва блогерлар «ТНК Казхром» АЖнинг Ақтўбе ферроқотишма заводига ташриф буюришди, деб хабар беради Kazinform.

Бу Қозоғистондаги биринчи саноат саёҳати бўлиб, келажакда ERG компаниясининг Рудний ва Павлодар вилоятларидаги бошқа корхоналарига ҳам экскурсия йўналишлари ташкил этиш режалаштирилган.

«Саноат корхоналаримизга экскурсияларнинг очилиши нафақат имидж лойиҳаси. Мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни кўрсатмоқчимиз, гуруҳнинг стратегик аҳамиятга эга лойиҳалари, жумладан, экология дастури ҳақида гапирмоқчимиз. Шунингдек, сайёҳлар темир рудаси ва кўмир қандай қазиб олинаётганини, алюминий ва феррохром ишлаб чиқарилишини кўришади», - дейди Евроосиё компаниялар гуруҳи бошқаруви раиси Серик Шахажанов.


Сўнгги хабарлар