Қозоғистонда рақамли саводҳонлик даражаси 80 фоизни ташкил қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни ривожлантириш юзасидан йиғилиш бўби ўтди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига ҳавола қилиб.

2019 йилда «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурини амалга ошириш якунлари, шунингдек юртимизни илмий-техник ва инновацион ривожлантириш масалалари бўйича ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири А.Жумағалиев маъруза қилди.

2018-2019 йилларда рақамлаштириш чора-тадбирлари 714,3 млрд танга иқтисодий самарадорлик келтирди, инновацион экосистемага 32,8 млрд тг маблағ жалб қилинди ва 50 минг иш ўрни яратилди.

2019 йилда «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурини амалга оширишга республика бюджетидан 18,7 млрд тг ва маҳаллий бюджетлардан 993 млн тг маблағ ажратилган. Бундан ташқари, компаниялар ва бошқа ташкилотлар ўз ҳисобидан жами 9 млрд тг инвестиция киритган.

Йиғилишда аҳоли рақамли саводҳонлик даражаси 79,6%га етгани маълум қилинди. Кенг полосали Интернет тармоғига 250 ва ундан кўп одам истиқомат қилувчи 117 шаҳар ва 3324 овул таъминланган.

2019 йилда юртимизда стартап лойиҳаларга 18,8 млрд тг инвестиция киритилди, «Astana Hub» базасида 91 стартап лойиҳа амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар