Қозоғистонда пойабзалларга мажбурий рақамли ёрлиқ ёпиштириш 2021 йил 1 ноябрдан бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда 2021 йил 1 ноябрдан пойабзалларга рақамли ёрлиқ ёпиштириш мажбурий тарзда жорий қилинади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram- каналига таяниб.

Яъни бундан буён этикеткасиз пойфбзал ишлаб чиқариш ва уларни Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланади. Чакана савдо соҳасида маркировка қилинмаган товарлар қолдиқларини сотиш учун 2022 йил 1 ноябргача қўшимча муддат мавжуд.

Янги қоидалар асосида ишлаш учун ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар этикеткалаш тизимида (markirovka.kz) рўйхатдан ўтишлари шарт. Этикеталаш кодларини чиқариш учун тизимга ишлаб чиқарилган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш керак. Бундай битта коднинг нархи 2,68 тенгени ташкил қилади.

«Ҳозирги вақтда пойабзал товарлари айланмасининг 96 фоизи импорт, 4 фоизи маҳаллий ишлаб чиқариш ҳиссасига тўғри келади. Ички пойабзал бозорининг ривожланишига яширин иқтисодиёт сезиларли даражада тўсқинлик қилмоқда «, - дейилади вазирлик хабарида.


Сўнгги хабарлар