Қозоғистонда пенсия жамғармасининг белгиланган миқдордан ошиб кетган қисмига нима қилиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги пенсия жамғармасининг белгиланган миқдордан ортиқча маблағлари билан нима қилиш мумкинлигини маълум қилди.

«Пенсия жамғармаларининг ортиқча маблағларидан фойдаланиш қоидаларига қандай янгиликлар киритилганлиги мавзусини давом эттирамиз. Янги қоидалар жорий этилишидан олдин аризачи якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер сотиб олиш учун пенсия тўловларидан фойдаланиш имкониятига эга эди. Янги қоидалар ер участкаларини сотиб олиш ва ўз томорқасида якка тартибдаги уй-жой қуришни назарда тутади», — дейилади вазирлик хабарида.

Биринчи ҳолда, аризачи ер участкасини сотиб олиши, далолатнома тузиши ва кейин уй қуриши мумкин.

Иккинчи ҳолда, якка тартибдаги уй-жой қурилиши «Оtbasy bank» дан кредит олиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамғармалардан кредит расмийлаштирмай ҳам фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолда, қурилиш компаниясининг иштироки мажбурийдир.

Сўнгги хабарлар