Қозоғистонда Парламентнинг VII чақириқ 1-чи сессияси бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг VII чақириқ биринчи сессиясини очди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кейин Қозоғистоннинг давлат мадҳияси янгради. Айни пайтда Президент мурожаат қилмоқда. «Қозоғистон Конституциясининг 59-моддасига мувофиқ мен Парламентнинг 7-чақириқ биринчи сессиясини очиқ деб эълон қиламан», - деди ҚР Президенти.

Мажлисда Сенатнинг 49 депутатидан 42 нафари ва Мажилиснинг 107 депутатидан 99 нафари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7-чақириқ Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисига 3 та сиёсий партия ва Қозоғистон Халқи Ассамблеясидан номзодлар депутат бўлиб сайланди. Хусусан, «Nur Otan» партияси Парламентдан 76 та ўрин, «Ақ жол» Қозоғистоннинг демократик партияси 12 та ўрин ва «Қозоғистон Халқ партияси» 10 та ўрин эгаллади. Бундан ташқари, Қозоғистон Халқ ассамблеясидан 9 нафар депутат сайланди.

Сўнгги хабарлар