+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

Қозоғистонда озиқ-овқат экспорти чекловлари бекор қилинади

19 Май 14:06
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда озиқ-овқат экспорти чекловлари бекор қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 1 июньдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига жорий қилган чекловлар ва квоталарни тўхтатади. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Фавқулодда ҳолатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун чекловлар ва квоталар жорий этилди. Айни пайтда, вазирлик фавқулодда ҳолат бекор қилинганидан сўнг ва мамлакат тўлиқ озиқ-овқат билан таъминланганиши боис 1 июньдан бошлаб чекловларни олиб ташлашни режалаштирмоқда. Тегишли буйруқ тасдиқланмоқда», - деди С.Омаров Ҳукумат уйида бўлиб ўтган брифингда.

Аввалроқ, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги фавқулодда вазиятлар вақтида бир қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотларини квоталар асосида экспорт қилишга рухсат берган ва айрим озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқлаган эди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив