Қозоғистонда ОТМларга ҳужжат топшириш муддати узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш муддати 28 августга қадар узайтирилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

ОТМларга ҳужжат топшириш муддати 28 августга қадар узайтирилди. Бу қарор Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим бошқармаси томонидан қабул қилинган.

«Абитуриентлар учун бу яхши янгилик. Ҳужжатларни топшириш муддатини узайтириш бўйича келиб тушган аризалар сони ҳисобга олинди. Таълим гранти соҳиблари ҳам, пуллик асосда ўқишни режалаштирганлар ҳам бундай имкониятга эга», - деди ҚР Таълим ва фан вазири ўринбосари Қуаниш Ергалиев.

Эслатиб ўтамиз, илгари ОТМларга кириш учун ҳужжатларни 25 августга қадар топшириш керак еди.

Эслатиб ўтамиз, таълим гранти эгалари учун аризалар eGov.kz электрон ҳукумат портали орқали қабул қилинади. Пуллик асосда ўқиш учун олий ўқув юртларининг виртуал қабул комиссияларига мурожаат қилиш керак. Рўйхат Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг Миллий тест маркази сайтида жойлаштирилган.


Сўнгги хабарлар