Қозоғистонда ҳокимлар сайлови: Аҳолининг неча фоизи фаол бўлди

None
None
NUR-NURSULTAN. Kazinform - Маҳаллий сайлов комиссиялари 730 та аҳоли пунктидаги 1847 сайлов участкасида сиёсий кампанияда иштирок этганлар сони тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Овул аҳолиси сайловга овоз бериши бўйича Шарқий Қозоғистон вилояти етакчилик қилмоқда. Ҳудуддаги ҳокими сайланадиган овул, овул округлари, туман аҳамиятига эга шаҳар ва поселкалар аҳолисининг 90,9 фоизи ўз танловини амалга оширди.

Умуман олганда, ҳудудлардаги сайловчилар фаоллиги статистикаси қуйидагича:

Ақмола вилоятида - 75,5 фоиз, Ақтўбе вилоятида – 79 фоиз, Алмати вилоятида - 66,5 фоиз, Атирау вилоятида - 74,4 фоиз, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 90,9 фоиз, Жамбил вилоятида - 90,7 фоиз, Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 81,4 фоиз, Қарағанди вилоятида - 75,8 фоиз, Қостанай вилоятида - 84,4 фоиз, Қизилўрда вилоятида - 83,6 фоиз, Манғистау вилоятида - 82,4 фоиз, Павлодар вилоятида - 76,9 фоиз, Шимолий Қозоғистон Вилоятда - 87,1 фоиз, Туркистон вилоятида - 77,1 фоиз сайловчилар маҳаллий вақт билан соат 20.00 га қадар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган. .

Шундай қилиб, Қозоғистондаги 730 та аҳоли пунктлари ҳокимларини сайлаш якунланди. Қонунга кўра, расмий якуний қарор сайловдан кейин уч кун ичида чиқарилади ва сайланган ҳоким етти кун ичида рўйхатга олинади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар