USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Қозоғистонда ногиронлик нафақаларини тайинлаш жараёни соддалаштирилди

11 Ноябрь 11:55
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ногиронлик нафақаларини тайинлаш жараёни соддалаштирилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги «Ногиронлик бўйича ижтимоий тўловлар тайинлаш» ва «Ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тайинлаш» проактив хизматларидан фойдаланишни осонлаштирди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда ПЗР тести  кимларга бепул ўтказилади ҚР ИИВ ноқонуний сақланаётган ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширишга чақирди Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат пайтида 11 минг ногиронга нафақа тўлаш автоматик равишда узайтирилди

Энди ушбу хизматлар тақдим этилганлигини тасдиқлаш учун 1та SMS кифоя қилади.

Илгари юқоридаги хизматларни олиш жараёни иккита SMS-хабарни ўз ичига олган: давлат хизматларини кўрсатишга проактив равишда розилик билдириш ва фойдаланувчи тўлов ёки имтиёз олишни истаган банкнинг 20 хонали IBAN рақамини юбориш. Энди хизмат кўрсатиш банкини танлашни тасдиқлаш - бу давлат хизматларини кўрсатиш учун автоматик шартнома ҳисобланади.

Меҳнат вазирлиги жорий электрон жараёнларни такомиллаштириш ва хизмат кўрсатишнинг қоғоздан электрон шаклларига ўтиш бўйича мунтазам иш олиб бормоқда.

Аввалроқ давлат хизматлари реинжиниринги доирасида жорий йилда «Ишни йўқотганлик учун ижтимоий нафақалар тайинлаш», «Кўп болали оилаларга нафақа тайинлаш», «Боқувчисини йўқотганлик учун ижтимоий тўловлар тайинлаш» «Боқувчисини йўқотганлик учун давлат ижтимоий нафақалари тайинлаш» хизматлари ишга туширилгани хабар қилинган эди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив