Қозоғистонда ногиронлар қайси санаторийда даволанишни ўзи ҳал қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда 10 061 нафар ногиронлиги бўлган шахс, жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар санаторийда соғломлаштирилди, деб хабар беради Kazinform.

Ногиронлиги бўлган шахслар асосий касалликларнинг олдини олиш учун тиббий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда индивидуал реабилитация дастури асосида ҳар йили санаторий-курортда даволанадилар.

Ўтган йилдан бошлаб санаторий-курортда даволаниш учун аризалар ижтимоий хизматлар портали орқали кўриб чиқилмоқда.

Эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар шахсий эҳтиёжлари, ҳолати, қулайлиги, реабилитация жараёнининг кўлами ва бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда порталда рўйхатдан ўтган исталган санаторийни танлаши мумкин.

Бугунги кунга қадар ҳудудий комиссиялар томонидан 93 та санаторий-курорт ташкилотлари порталга юборилган.

Сўнгги хабарлар