Қозоғистонда ногирон болалари бор ота-оналарга қўшимча меҳнат таътили берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қонунчиликка ногирон боласи бор ота-оналарга ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътили бериш бўйича ўзгартиришлар киритиш кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Парламент Мажилиси депутатлари саволига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Меҳнат кодексининг 89-моддасига кўра, ходимларга жамоа шартномаси асосида йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилиши мумкин. Шундай қилиб, томонлар меҳнат ва жамоа шартномаси доирасида ногирон болани тарбиялаётган ходимга қўшимча ҳақ тўланадиган таътил бериш масаласини ҳал қилишлари мумкин», — деди Бош вазир ўринбосари.

Унинг фикрича, бу масала жуда долзарб. Шу боис қонунчиликни такомиллаштириш, Ижтимоий Кодексни ишлаб чиқиш доирасида иш берувчилар ва «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда кўриб чиқилади.

«Бундан ташқари, Ҳукумат, Республика ишчи-ходимлар уюшмаси ва иш берувчилар ўртасидаги бош келишув ҳам амалга оширилмоқда. Унда иш берувчининг шартнома ва жамоа шартномаси доирасида хотин-қизлар, ёшлар ва ногиронларнинг асосий ҳуқуқ ва кафолатларини амалга ошириши учун шарт-шароит яратиш кўзда тутилган», — деди Ерали Тоғжанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар