Қозоғистонда нефть маҳсулотларини сотишда воситачиларга тўсиқ қўйиш бўйича талаблар кучайтирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳукумат ва давлат органларининг божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш доирасида ваколатлари кенгайтирилади.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Абзал Абдикаримов Президентнинг айрим топшириқларини бажариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Парламент Мажилисида тақдим этиш чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

«Ёқилғи-мойлаш саноатини ислоҳ қилиш масаласига келсак, улгуржи етказиб берувчиларга қўйиладиган талабларни кучайтириш, нефть маҳсулотларини сотишда воситачиларга тўсиқ қўйиш бўйича тузатишлар киритиш таклиф этилди», - деди А. Абдикаримов.

Унга кўра, қонун лойиҳасида газ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини нархларни вақтинча давлат томонидан тартибга солиш даврида суюлтирилган газ тақсимотига киритилган ўзгартиришларга мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини белгилашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш муддатларини қисқартириш бўйича ўзгартишлар киритилиши назарда тутилмоқда.

«Шунингдек, Ҳукумат ва давлат органларининг божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилган», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар