Қозоғистонда момақалдироқ, дўл ва кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 Май 12:17

Қозоғистонда момақалдироқ, дўл ва кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистонда 19-21 май кунлари ёғингарчилик ва кучли шамол эсишини башорат қилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг шимолий ярмида об-ҳаво Шимоли-ғарбий циклон билан белгиланади, жанубий вилоятлар жанубий циклон таъсирида бўлади.

Шу туфайли деярли бутун мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда: 19-21 май кунлари жанубда, жануби-шарқда, 20-21 майда ғарбда, шимоли-ғарбда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Республика бўйлаб момақалдироқ, дўл ёғиши, кучли шамол эсиши, жануби-ғарбий қисмида эса чанг бўрони кутилмоқда», - дейилади синоптик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив