Қозоғистонда микрокредит бўйича ортиқча тўловнинг максимал миқдори тасдиқланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда микрокредитлар бўйича ортиқча тўловнинг максимал миқдори тасдиқланади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси вазифасини бажарувчи Нурлан Абдрахманов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Жорий йилда «Суғурта ва қимматли қоғозлар бозорини, банк фаолиятини тартибга солиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида микрокредитлар бўйича ортиқча тўловнинг максимал миқдорини икки бараварга – 50 ойлик ҳисоб миқдоригача – микрокредитлар миқдорининг 100 фоизидан 50 фоизига камайтириш кўзда тутилган. Шундай қилиб, агар 153 150 тенге миқдорида микрокредит берилса, ортиқча тўлов 76 575 тенгени ташкил этади», — деди Нурлан Абдрахмонов Мажилис депутатлари сўровига жавобан.

Унинг таъкидлашича, 2020 йилдан микромолия ташкилотлари агентлиги томонидан қарз юки коэффициентини (кейингиўʻринларда – ҚЮК деб юритилади) мажбурий ҳисоблаб чиқариш талаби жорий этилган. Унга кўра, барча кредитлар бўйича қарз олувчининг ойлик тўловлари унинг ойлик даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. 2022 йил феврал ойида ҚЮК ММТларнинг қарз юкининг меъёрий қийматларига риоя қилишга жавобгарлигини ошириш учун пруденциал стандартлар ва мажбурий нормалар ҳамда лимитлар рўйхатига киритилди. Бундай ҳолда, ММТ кредит бюросига ҳар бир қарз олувчининг ҚЮК тўғрисида маълумот беради. Бу операцион мониторингни амалга ошириш имконини беради.

«2022 йил феврал ойида Агентлик ҚЮКни ҳисоблаш учун талабларни кучайтирди. Масалан, ҚЮКни ҳисоблашда фойдаланиладиган қарз олувчининг даромадларини ҳисоблаш учун фойдаланиладиган 18 мезондан 6 та мезон олиб ташланди, улар қарз олувчининг барқарор даромадларини ишончли тасдиқламайди, бу янги истеъмолчи онлайн микрокредитлашнинг ўсишини сезиларли даражада секинлаштиради«, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар