Қозоғистонда май ойида 3300 дан ортиқ олтин қуйма сотилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг май ойида иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчаларида оғирлиги 92,7 кг бўлган 3316 дона олтин қуйма сотилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий банкка таяниб.

2017 йилда Миллий банк томонидан тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури ишга туширилди. Дастур бошлангандан бери умумий оғирлиги қарийб 3,2 тонна яқин бўлган 94 545 дона олтин қуймалари сотилди.

«Олтин қуймалари беш хил шаклда тақдим этилган: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. Харидорлар орасида энг машҳур 10 граммлик оғирликдаги қуймадир. Умумий савдодаги улуши 26% - 24 493 дона. Ундан кейин 20 граммли – 20 385 дона (22%), 5 граммли – 19 468 дона (20%), 100 грамм – 18 679 дона (20%) ва 50 граммли – 11 520 дона (12%).

Олтин қуймалари Алмати, Нур-Султан ва Атирау шаҳарларида кенг талабга эга»,- дейилади хабарда.

Олтин қуйма ишончли инвестиция воситаси сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Қуйма олтин бозорининг ликвидлигини таъминлашнинг асосий омили бу олтин қуймаларини банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан мижозга «кун давомида» пул тўлаган ҳолда қайтариб олиш имкониятидир.

«Дастур бошланганидан буён иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 330 кг бўлган 13 692 дона олтин қуймалари қайта сотиб олиш учун қабул қилинди, бу эса сотилган қуймаларнинг умумий ҳажмининг 14 фоизини ташкил этади. Банклар томонидан сотиб олиш учун қабул қилинган деярли барча ўлчанган қуймалар Миллий банк филиалларига қайтарилмасдан яна аҳолига сотилади», - дейилади ҚР Миллий банк хабарида.

Ҳар бир қуйма ҳимоя элементлари (инготларнинг ойна юзаси, микроматн ва бўртма қирраси) билан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилувчи ва ўрамнинг очилган ёки очилмаганлигини текширишни осонлаштирадиган махсус ўрамда ишлаб чиқарилади. Ҳимоя ўрами ҳам сифат сертификатидир. Шу муносабат билан, инготни эҳтиёткорлик билан сақлаш ва пакетни очмаслик тавсия этилади.

Ҳозирда олтин қуймаларини иккинчи даражали банкларнинг кассалари ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчаларида сотиб олиш ва қайта сотиш мумкин.

Сўнгги хабарлар