Қозоғистонда мактаб директорларининг маоши яна ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари аттестациядан ўтади ва уларнинг иш ҳақи миқдори оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўқитувчилар сифатини ошириш бўйича ишлар олиб борилди. Ҳозирги пайтда 150 мингдан ортиқ ўқитувчилар ўз малакаларини кўрсатиб, иш ҳақининг 30-50 фоизи миқдорида бонусларга эга бўлмоқдалар», - деди вазир Facebookдаги очиқ баёнотида.

Ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиб, таълим муассасалари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш талаби киритилди.

«Умуман олганда, бу маълум муаммолардан биридир. Ҳозирги вақтда директорларнинг иш ҳақи жуда паст ва етарли эмас. Бунинг учун биз бир нечта чораларни кўрдик. Биринчидан, бу йил ва кейинги тўрт йил давомида иш ҳақининг икки баравар оширилиши директорларга ҳам тааллуқлидир. Иккинчидан, директорлар ва уларнинг ўринбосарларини сертификатлаш институти жорий этилди. Яғни энди директорлар ва уларнинг ўринбосарлари ишларининг самарадорлигини кўрсатишса, уларнинг ойлик маошининг 30-100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ олади», - деди Асхат Аймағамбетов.

Ушбу тизим тайёр, биз тегишли қоидаларни ишлаб чиқдик. Шу ойдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари тизим орқали синовдан ўтадилар.

«Натижада айрим директорлар ишдан олинади ёки бошқа мактабга юборилади. Яхши ишлаган раҳбарлар эса бонусларга эга бўладилар ва ўз ишларини давом эттирадилар», - деди вазир.
Сўнгги хабарлар