Қозоғистонда махсус иқтисодий зоналар қўшимча фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги 2021 йилда мамлакатнинг бир қатор махсус иқтисодий зоналари бўйича хизматлар рўйхатини кенгайтирди, деб хабар беради Кazinform.

Бу ташқи иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) фаолиятига инвестициялар, технологиялар ва замонавий бошқарувни жалб қилиш мақсадида амалга оширилди.

Ўтган йили «Ақтау денгиз порти» махсус зонаси хизматлари кенгайтирилди.

Эндиликда ушбу МИЗ қуйидаги лойиҳалар билан шуғулланиши мумкин: иссиқлик электр станцияларидан электр энергияси ишлаб чиқариш; электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш; турар-жой ва нотурар биноларни қуриш; меҳмонхона ва турар жой хизматларини кўрсатиш; хусусий ёки ижарага олинган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш; дам олиш ва кўнгилочар хизматлар.

Энг тез ривожланаётган ҳудудлардан бири «Сариарқа» МИЗ ҳисобланади.

Бу ерда тайёр металл буюмлар ва қурилиш материаллари: шарли кранлар, иссиқлик ўтказмайдиган қувурлар, ўтга чидамли материаллар, мисдан ишланган маҳсулотлар, тебраниш ва ёнғинга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Сўнгги хабарлар